"Яшил дунё" савдо мажмуаси иш бошлади

Сурхондарё вилояти марказида қад ростлаган  "Яшил дунё" савдо мажмуаси ҳам ана шундай эзгу мақсадда барпо этилди. Уч қаватли замонавий бинода 1 минг 850 киши доимий иш билан банд бўлади. Унинг биринчи қаватидаги кенг,тоза,озода расталар озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли ноз-неьматларни сотишга мўлжалланган. Иккинчи қаватида кийим-кечак ва бошқа кундалик эҳтиёж моллари савдоси йўлга қўйилган.Учинчи қавати аҳоли ва болажонлар учун ажойиб кўнгилочар масканга айлантирилган.

-Эсимни танибманки,  шаҳримизда кейинги беш йилдагидек қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилганини билмайман,-дейди меҳнат фахрийси Шокир Хўжаев.- Ҳар йили кўплаб осмонўпар ўйлар барпо этилиб, савдо ва бошқа хизматлар кўрсатиш иншоотлари қурилмоқда. Замонавий саноат корхоналари бунёд этилаётир.Мана, сизу-бизнинг иштирокимизда фойдаланишга топширилаётган ушбу иншоот ҳам қисқа вақтда тез,сифатли қуриб, битказилди. Яқин йилларда ҳам шаҳримизда бундай замонавий мажмуалар бўлишини барчамиз орзу қилар эдик. Бизнинг асрий орзу-умидларимизни бекаму-кўст руёбга чиқараётган мустақиллигимиз абадий бўлсин.  

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди. Тадбир иштирокчилари янги савдо мажмуасида аҳолига яратилган шароитлар аа маҳсулотлар нарх-навоси билан танишди.

 

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Surxondaryo viloyati hokimligi faoliyatini qanday baholaysiz?

Bog'lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.