Surxondaryo viloyati hokimligi
Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтказилган таълим анжуманида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ фидойи ўқитувчи ва мураббийлари, шунингдек олий таълим муассасалари ректорлари таклиф қилинди.

Хусусан, педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратлари, ўқувчиларнинг билим самарадорлигини ошириб, сифат кўрсаткичини яхшилаш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида бир гуруҳ фидойи ўқитувчиларга ҳокимликнинг эсдалик совғалари топширилди. Вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан Эркин Хушвақтовнинг "Андишали келинчак” пьесаси асосида саҳналаштирилган спектакль барчага манзур бўлди.

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?

Bog`lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.