Хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари Сурхондарёда

Элчиларнинг воҳадаги ташрифлари бугун ҳам давом этди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилик қилаётган Тожикистон ва Туркманистон давлатларининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари, жаноб Абдужаббор Раҳмонзода ҳамда Язкули Маммедов, Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси маслаҳатчиси Канат Хасенов, Россия элчихонаси маслаҳатчиси Айса Боккаевна Мукабенова, Тожикистон элчихонасининг савдо атташеси Шахбоз Шоевлардан иборат хорижий мамлакатлар дипломатик корпус вакиллари Термиз тумани "Орол" маҳалласидаги "Остона гилам" оилавий коронаси фаолияти билан танишди.

Оилавий корхонада жундан туркман миллий гиламлари тўқилади. Хомашёси эса аввал Покистон ва Афғонистон давлатларидан олиб келинган бўлса, ҳозир шу ернинг ўзида тайёрланмоқда. Корхонани юритаётган Дилафрўз Валлаева бу анъанани давом эттираётган бешинчи авлод вакили ҳисобланади. У маҳалладаги 200 дан ошиқ хотин-қиз бандлигини таьминлаган. Эътиборлиси, ҳунар ўрганиш истагидаги барча хотин-қизларга бу касб сирларини бепул ўргатади. Тайёрланаётган гиламлар асосан Туркия ва бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

- Бу ерда туркман миллатига мансуб инсонлар ўзбеклар ва бошқа миллатлар билан бирга бир оиладек яшаймиз. Тўйларимиз ва байрамларимиз бир. Маҳаллада бирорта бекор юрган инсон йўқ. Ҳаммамиз шу ватанимизнинг равнақ топиши ва ривожланиши учун биргаликда меҳнат қиляпмиз. Тинч ва осуда яшаётган ҳаётимиздан розимиз, -дейди маҳалладаги нуроний Оғамамат Мўминов Туркманистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Язкули Маммедовга.

Меҳмонлар шунингдек, маҳаллада жойлашган 207-сайлов участкаси фаолияти билан танишишди.

“Хайратон” чегара-божхона постида яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Surxondaryo viloyati hokimligi faoliyatini qanday baholaysiz?

Bog'lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.