Surxondaryo viloyati hokimligi
Тайинлов

Сурхондарё вилояти ҳокимининг жорий йил 5 октябрдаги қарори билан Давлатов Муродбек Мухамадиевич вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди.

Муродбек Давлатов 1988 йил Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Сариосиё тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Маълумот учун, вилоят ҳокимининг ахборот хизмати раҳбари бир вақтнинг ўзида ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?

Bog`lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.