Шаҳар ва туманларда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилиши ҳолати муҳокама қилинди

22 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги Ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, секторлар, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. (https://t.me/axborot_xizmati/9814)

Йиғилишда вилоят ҳокими топшириғига асосан ишчи гуруҳ томонидан Термиз шаҳар ва туманлар Марказий деҳқон бозорларида ярмаркаларнинг ташкил этилиши ҳамда куз-қиш мавсумига озиқ-овқат заҳирасини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш натижаси муҳокама қилинди. 

Мазкур йўналишларда шаҳар ва туманларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Surxondaryo viloyati hokimligi faoliyatini qanday baholaysiz?

Bog'lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.