Ҳарбий хизматчиларнинг саломатлигини асраш, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишларига катта эътибор қаратилиб, ҳарбий госпиталлар замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва шароитлар билан таъминланмоқда. Хусусан, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ҳарбий госпиталида ҳам кенг кўламли қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Умумий қиймати қарийб 87,0 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида уч қаватли мажмуавий бино қуриш, рентген, лор, стоматология, юқумли касалликлар бўлимлари ва штаб биноларини мукаммал таъмирлаш, янги назорат ўтказиш пункти ва ошхона қурилиши ҳамда муҳандислик тармоқларини тортиш режалаштирилган. Ҳозирда лойиҳа бўйича қурилиш таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида 3 та бакалавриат таълим йўналиши ва 8 та клиник ординатура мутахассисликлари бўйича 2,5 мингга яқин талаба таҳсил олади. Олийгоҳда йилдан-йилга талабалар сони ортиб бормоқда ва бу ўз навбатида қўшимча талабалар турар-жойларини ташкил этишни тақозо қилади.
Ҳозирги кунда филиал талабаларининг турар-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида 400 ўринли янги турар-жой биноси қурилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу талабалар турар-жойининг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Термиз шаҳрида 300 ўринли “Тиббиёт кластери” барпо этилаётганлиги тўғрисида аввал ҳам хабар (https://t.me/axborot_xizmati/24325) берган эдик. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов умумий қиймати 78,7 млрд сўм бўлган мазкур лойиҳа доирасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Вилоят раҳбари масъулларга қурилиш ишларини сифатли амалга ошириб, лойиҳани белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шеробод туманида 150 ўринли микромарказ ўз фаолиятини бошлади
Аҳоли, айниқса ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай лойиҳаларнинг навбатдагиси Шеробод туманида йўлга қўйилди. Туманнинг “Тароқли” маҳалласи ҳудудида фойдаланилмаётган бино таъмирдан чиқарилиб, субсидия асосида жиҳозлар билан таъминланди ва 10 та йўналишда ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 150 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминловчи микромарказ ташкил этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz