Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманига ташрифининг кейинги манзилида “Ат-Термизий” маҳалласи ҳудудида жойлашган 22-сонли мактабда олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.
Мактаб биносини реконструкция қилиш лойиҳаси вилоятдаги 62 та оғир шароитдаги мактабларни таъмирлаш дастури асосида амалга оширилаётган бўлиб, лойиҳа қиймати 1 млрд 68 млн сўмни ташкил этади.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан юртимиздаги барча маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастурлар қабул қилиниб, кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоятимизда бу каби тадбирлар давом этмоқда. Ушбу белгиланган дастурлар ижросини кўздан кечириш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз тумани “Нурли диёр” маҳалласида бўлди.
Маҳаллада жорий йилда 2 километрдан ортиқ ички йўллар асфальтланди. Ҳозирда яна 1,2 километр ички йўл асфальтлаш учун тайёрланмоқда.
Ҳафта аввалида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида топшириқлар ижроси ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Видеоконфренцалоқа шаклида ўтказилган муҳокамада дастлаб, ишчи гуруҳлар томонидан “хонадонбай” ўрганиш, уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди...
Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида такрорий экин учун ер майдонлари ажратиш тадбирлари Шеробод туманида давом этди. Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туманда бўлиб, туман мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда туман ғалла режасини ортиғи билан бажарганлиги таъкидланиб, ғалла ўрим-йиғимида фаол иштирок этган 50 дан ортиқ отряд раҳбарлари, аъзолари, илғор фермер хўжалиги раҳбарлари ва ишчилари, механизаторлар, комбайн операторлари ҳамда сувчиларга совғалар топширилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 100 нафарига буғдой тарқатилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz