Қизириқ туманида қуёш панеллари ўрнатиш ишлари билан танишилди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида бўлиб, “Таъминот Осиё 665” МЧЖ томонидан ўрнатилган 50 кВт қувватли қуёш панелларидан электр токи ишлаб чиқариш ва тармоққа узатиш ишлари билан танишди.
Термиз шаҳри ва Термиз туманида топшириқлар ижроси ўрганилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъуллар билан бирга Термиз шаҳри ва Термиз туманидаги автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб ободонлаштириш, кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишларининг бориши, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва гул кўчатлари экиш жараёнлари билан танишди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов пахта йиғим-терим ишлари билан танишувни Ангор туманида давом эттирди.
Тумандаги “Қорақир томчилари” фермер хўжалиги пахта даласида теримчилар, механизаторлар ва сувчилар билан суҳбатлашди ҳамда машаққатли меҳнатларини рағбатлантириш мақсадида совғалар топширди.
Жарқўрғонда терим жараёнлари билан танишилди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Жарқўрғон туманида давом эттириб, туманнинг “Исмоилтепа зироатчи” ҳудудида жойлашган “Жарқўрғон” фермер хўжалигининг 37 гектар майдонда етиштирилган ингичка толали пахта ҳосили билан танишди ва йиғим-терим жараёнларини кўздан кечирди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz