Сайёр қабулда мурожаатларга ечим топилмоқда
Ангор туманида бўлиб ўтаётган оммавий сайёр қабулда ҳозирга қадар рўйхатга олинган фуқаролар сони 175 нафарни ташкил этиб, улардан 107 нафарининг мурожаати тингланди. Мурожаатчилар томонидан ўртага ташланаётган муаммолар сектор раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида атрофлича ўрганилиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Ангорда вилоят ҳокимининг сайёр қабули бошланди
Айни вақтда Ангор тумани "Шарқ гули" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида оммавий сайёр қабули бўлиб ўтмоқда.
Бандихондаги оммавий қабулда 164 нафар фуқаронинг мурожатига ечим изланди
Бандихон тумани "Бектепа" маҳалла фуқаролар йиғинидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация коллежи биносида бўлиб ўтган вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг сайёр қабулида 164 нафар фуқаронинг муаммолари тингланиб, секторлар раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида улар ўртага ташлаётган муаммоларни жойида ҳал этиш йўллари изланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz