Сурхондарё вилоятидаги барча мактабларда биринчи қўнғироқ жаранглади
Бугун Сурхондарё вилоятидаги мактабларнинг барчасида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирларда вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, ташкилот, идора ва бошқармалар бошлиқлари иштирок этиб, ўқувчиларни мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги ҳамда “Билимлар куни” билан табриклади.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг воҳа аҳлига Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан байрам табриги
Бугун барчамиз учун энг азиз, энг улуғ байрамимиз - мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллигини кўтаринки руҳда, қарши олмоқдамиз.
Буюк аждодларимиз ва танти халқимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқарган Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги билан бутун вилоятимиз аҳлини табриклайман!
Сурхондарёда мустақиллигимизнинг 33 йиллиги шодиёналари кенг тантана қилинди
Термиз шаҳридаги муҳташам “Санъат саройи” мажмуасининг “Алпомиш” амфитеатрида воҳалик ишлаб чиқариш илғорлари, фермер ва тадбиркорлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда воҳа меҳмонлари иштирокида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги байрам шодиёналарига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz