Ҳокимлар ва ёшлар иштирокида ўқув йиғини бўлиб ўтмоқда
Термиз туманида жойлашган Жанубий оператив қўмондонлиги тасаруфидаги Термиз умумқўшин дала полигонида Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари шунингдек, ҳудудлардан 100 дан ошиқ "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда "Темир"да турган оилалар фарзандлари иштирокидаги ўқув йиғинлари бошланди.
Сурхондарёлик бир гуруҳ нуронийлар Самарқанд шаҳрига йўл олишди
Бугун Сурхондарё вилоятида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимларида ишлаб, давлат ва жамият ривожи учун ўзининг муносиб хиссасини қўшган, ҳозирда нафақада кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ нуронийларни Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳатга кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Муҳофаза этиладиган ҳудудларда чорва моллари боқиш, ов қилиш, дарахт кесиш ва ҳудудга рухсатсиз кириш жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги “Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 93-сонли қарорига асосан Сариосиё туманида “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ташкил этилди.
Боботоғ ҳудудида 102 та хонадонли ҳарбий шаҳарча фойдаланишга топширилди
Боботоғ ҳудудида лойиҳа қиймати 20,5 млрд сўм бўлган “Саодатбону Азиза Термиз” хусусий корхонаси томонидан янгидан қурилган 3 та 5 қаватли ҳамда қайта таъмирланиб, реконструкциядан чиқарилган, замонавий шарт-шароитларга эга бўлган 4 та 2 қаватли турар жой биноларида жами 102 та хонадон ҳамда тикув цехи қад ростлаган ҳарбий шаҳарча тантанали топширилди
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz