Бехзод Мусаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди
2021 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. (https://t.me/qonunchilikpalatasi/6780) Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Бехзод Мусаев номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Ангорда. Лойиҳада Тўра Боболов иштирок этди ва ўз ҳиссасини қўшди. Сурхондарё вилоятида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ишлар қизғин давом этмоқда. Ангор туманида ушбу масалада бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, масъул раҳбарлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов барчани уюшқоқликка ва фаол бўлишга чақирди.
Тадбир доирасида, Ангор туманига 10607 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Жумладан, 2061 туп қарағай, 1100 туп можжевельник, 1666 туп каталпа, 1530 туп ўрик, 1050 туп жийда, 1300 туп тут, 200 туп шафтоли, 500 туп қайрағоч, 900 туп бодом, 300 туп багряник ва 500 туп ясень дарахт кўчатлари. Мавсум давомида туманда 1 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ва буталар экилиши режа қилинган бўлса, айни вақтга қадар 15 мингга яқини экиб бўлинди.
Тўра Боболов "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ватанимиз тинчлиги, эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати, кадрлар тайёрлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда 25-октябрь - "Ички ишлар идоралари ходимлари куни" муносабати билан вилоят ҳокими Тўра Боболов, Қизириқ ва Узун туманларининг ҳокимлари, вилоят ички ишлар идораларининг 45 нафар раҳбар ва ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz