Шеробод туманида 150 ўринли микромарказ ўз фаолиятини бошлади
Аҳоли, айниқса ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида вилоятда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай лойиҳаларнинг навбатдагиси Шеробод туманида йўлга қўйилди. Туманнинг “Тароқли” маҳалласи ҳудудида фойдаланилмаётган бино таъмирдан чиқарилиб, субсидия асосида жиҳозлар билан таъминланди ва 10 та йўналишда ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 150 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминловчи микромарказ ташкил этилди.
Вилоят раҳбари кеча Шеробод туманига ташрифининг кейинги манзилида туман Маданият марказида бўлиб, марказ фаолияти, яратилган шароитлар, ташкил этилган тўгараклар ва уларга таътил даврида ёшларни жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Маданият марказида эстрада санъати, рассомлик, қўғирчоқ театри, халқ амалий санъати, тўқувчилик, ва АКТ тўграклари ва фольклор жамоалари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, топшириққа мувофиқ овоз ёзиш студияси ташкил этилган ва барча замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган.
Шеробод тумани “Тароқли” маҳалласида тадбиркор А.Норбеков томонидан қурилган бино мослаштирилган ҳолда тўлиқ давлат ҳисобига ўтказилиб, 30 ўринли боғча ташкил этилди.
Кеча ушбу янги боғча болалажонлар учун фойдаланишга топширилди. 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти сифатида фаолият бошлаган янги боғчада барча замонавий шарт-шароитлар яратилган.
Шеробод туманида янги “супермаркет” иш бошлади
Кеча шерободликлар учун яна бир янгилик, “Уста Рустам бобо” оилавий корхонаси томонидан туман марказида барпо этилган, умумий лойиҳа қиймати 9,5 млрд сўмни ташкил этувчи уч қаватли бинонинг биринчи қаватида замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш лойиҳаси – янги “супермаркет” фаолиятини бошлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz