Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинланди
Хидирова Зулхумор Абдирашидовна Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Сурхондарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Кичкилов Шерхон Ҳамзаевич Сурхондарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У шу кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 17 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган 17 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Музработ туманидаги “Янги диёр” маҳалласида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Таган бобо Раҳмонбердиев хонадони бугун меҳмонлар билан янада гавжум.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари мазкур хонадонда бўлиб, отахонга иззат-икром кўрсатди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz