Сурхондарё вилояти ҳокими ва Новосибирск губернаторининг онлайн мулоқоти бўлиб ўтди
Бугун видеоконфренсалоқа шаклида ташкил этилган онлайн мулоқотда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников бошчилигида томонларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, миграция, инвестициялар ва саноат соҳалари мутасаддилари иштирок этишди.
Термиз тумани ва Термиз шаҳрида қурилиш лойиҳалари билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафта аввалида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳамда топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида Термиз тумани ва Термиз шаҳридаги қатор манзилларга ташриф буюрди.
Байрамга тайёргарлик жараёнлари ва маҳаллаларда топшириқлар ижроси ўрганилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида жойлашган “Санъат саройи” мажмуасининг ёзги амфитеатр майдонида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги байрами дастурларига тайёргарлик жараёнларининг бориши билан танишди.
Ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили кўриб чиқилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва масъул бошқармалар раҳбарлари, қуйи тизим мутасаддилари, шунингдек, жиноят содир этиб, профилактик ҳисобга олинган ёшлар ва вояга етмаганларнинг ота-оналари иштирокида жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар, уларнинг олдини олишда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz