“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманига ташриф буюриб, автомобиль йўлларини қуриш бўйича лойиҳалар тақдимоти, ишларнинг бориши, “Бойсун баҳори” фестивалига тайёргарлик жараёнлари ҳамда касб-ҳунар мактаби фаолияти билан танишди.
Аҳолини сифатли ва арзон фарматсевтика маҳсулотлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Президентимизнинг “Фарматсевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида талаб юқори бўлган дори-дармонларни маҳаллийлаштириш, соҳада янги лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали аҳолини сифатли ва арзон дори-дармонлар ҳамда тиббий воситалар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Бизнес марафон | Таниқли тадбиркорлар ва мотиваторлар Сурхондарёда
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2024-йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Шу муносабат билан бугун воҳалик 400 нафарга яқин ёш тадбиркорларнинг билим ва кўрикмаларини ошириш, бизнес соҳасида улкан ютуқларга эришган тадбиркорларнинг тажрибалари билан таништириш мақсадида Термиз шаҳрида бизнес марафон ўтказилади.
Улуғбек Қосимов: “Беморларга бепул берилиши лозим бўлган дориларнинг манзилига етиб бормаслиги сабаб одамларимиз тиббиётдан норози”
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ туманига ташриф буюриб, тиббиёт, маданият, маънавият, маҳалла ва умумтаълим мактабида бўлди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz